BBC га сиздирилган маълумотлар: Эрон вирус қурбонлари сонини яширган, аммо нима учун? BBC News

5 Просмотры
Издатель
BBC га сиздирилган маълумотлар: Эрон вирус қурбонлари сонини яширган, аммо нима учун? BBC News O’zbek

Би-би-си Форс хизматининг махсус текширувидан аниқланишича, Эрон ҳукумати коронавирус қурбонлари бўйича маълумотларни озайтириб кўрсатган.

Ҳукуматга тегишли деб ишонилган ҳисоботда қурбонлар сони 42000, аммо Соғлиқни сақлаш вазирлиги расман вирусдан вафот этганлар сонини 14505 дея кўрсатган.
Вирусга чалинганлар сони ҳам расмий 278827 нафардан қарийб икки карра кўп - 451024.
Зотан, расмий рўйхатнинг ўзигина Эронни Яқин Шарқ бўйлаб коронавирусдан энг кўп жабр кўрган мамлакатга айлантиради.
Ўтган ҳафталарда Эронда коронавирус иккинчи бор жадал суръатларда тарқади.
Би-би-си қўлга киритган маълумотларга кўра, коронавирусдан илк ўлим 22 январда рўйхатга олинган.
Эронда расман илк коронавирус тарқаши орадан қарийб бир ой ўтиб маълум қилинганди.
Мамлакат бўйлаб вирус тарқалиши баробарида аксарият расмий маълумотларга шубҳа билан қараб келаётганди.
Дунё бўйлаб тест кўлами оқсаётганига қарамай, Би-би-си қўлга киритган маълумотларга таянилса, Эрон вирус қурбонлари бўйича мавжуд рақамларни очиқламагани кўринади.
Бу эса Теҳрон атайдан рақамларни пасайтириб кўрсатганига жиддий ишорадир.


BBC News O'zbek янгиликлар каналига хуш келибсиз!

#bbcuzbek Ўзбекистон, (Узбекистан - Uzbekistan - O'zbekiston) Марказий Осиё ва дунё бўйлаб юзлаб мухбирларимиздан келадиган видео янгиликлар ҳар куни мана шу каналда. Нафақат янгиликлар, балки қизиқарли воқеалар, санъат, мусиқа, маданият ва тарих ҳақида бетакрор видео фильмлар учун ҳам каналимизга аъзо бўлинг -
Вебсаҳифамиз -
Facebook:
:
Instagram:
Telegram:
BBC News O'zbek - BBC News O'zbek tilida, onlayn, TV va ijtimoiy tarmoqlarda
Категория
Декор своими руками
Комментариев нет.